loader
Foto

Ғарб миссиялари Бағдодда кўтарган ЛГБТ байроқлари Ироқ ҳукуматини ғазаблантирди

Eвропа Иттифоқи Делегацияси, шунингдек Буюк Британия ва Канада элчихоналари байроқларни кўтаришди. "Биз гомосексуаллар, бисексуаллар ва трансгендерлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаймиз", деди ЕИ ваколатхонаси. Ушбу хабар кейинчалик ўчирилди.

Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги байроқларнинг кўтарилишини қоралади. "Бу динларнинг олижаноб тамойилларига зиддир. Биз барча дипломатик ваколатхоналарни мамлакатимиздаги амалдаги қонунлар ва дипломатик стандартларга риоя қилишга чақирамиз", иқтибос келтиради Rudaw агентлиги унинг сўзларидан.

Ироқ парламенти раисининг ўринбосари Башир Хадад байроқларнинг кўтарилишини Ироқ халқининг ҳиссиётларига қарши чиқишдир деб атади. У расмий равишда кечирим сўрашни ва бундай ҳаракатлар такрорланмаслигини ваъда қилишни талаб қилди.

Ироқнинг энг нуфузли шиа илоҳиётчиларидан бири, "Ас-Сайурун" блоки этакчиси Оятуллоҳ Муктад Садр Твиттерда ЛГБТ жамоасини ақлдан озган деб атади. Унинг фикрича, уларга шифо ва маънавий панд-насиҳатлар керак. "Бу нафақат мусулмонларга, балки бутун Китоб аҳлига ҳақоратдир", деди у.