Тендер шартларига кўра, ёлланган блоггерлар экстремистик ғояларнинг хавфлилиги ҳақидаги хабарларни нашр этишлари, шунингдек "терроризм ва экстремизм мафкурасини тарғиб қилиш усуллари ва услубларини ошкор қилишлари", Қозоғистон расмийларининг дин соҳасидаги давлат сиёсатини тушунтиришлари ва диний мавзуларда резонансли вазиятларни шарҳлашлари керак.
Лойиҳани ҳар ой - лойиҳа тугагунча ижтимоий тармоқларда камида 80 та пост жойлаштириш керак.
Блоггерларнинг машҳурлигини "ВКонтакте", "Фаcебоок" ёки "Инстаграм" даги фаол обуначилар сони баҳолайди: улар камида уч мингта бўлиши керак.
Бу ишда блоггерлардан ташқари дипломли мутахассислари - икки диншунос, иккита исломшунос ва камида уч йиллик иш тажрибасига эга битта адвокат жалб қилинади.
Bsquared компанияси ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг постларини мувофиқлаштиради: у ўз хизматлари учун 8,5 миллион тенге (20,4 минг доллар) таклиф қилиб, 10,7 миллион тенге (25,8 минг доллар) миқдорида тендерда ғолиб чиқди. Компания вакиллари барча материалларни ҳокимият маъмурияти билан келишиб олишади ва натижаларга кўра "бажарилган ишлар тўғрисида ижодий ҳисобот" тақдим этишади.
Bsquared раҳбарларидан бири, илгари Алмати ички сиёсат департаментининг ижтимоий ва сиёсий ишлар бўлимини ва шаҳар диний ишлар бошқармасининг ўрганиш ва таҳлил қилиш марказини бошқарган Бейбит Тўрабоевдир.