Ушбу шаҳар Усмонийлар давлатининг еттинчи султони Меҳмет II томонидан фатҳ этилгандан кейин биринчи жума намози айнан Ая Софяда ўқилган.
Истамбулнинг фатҳ этилишидан олдин 54 кунлик қамал бўлиб, у 1453 йил 29 майда шаҳарни фатҳ этиш билан якунланди.
Ая Софяда шаҳарнинг фатҳ этилиши шарафига "Фатҳ" сураси қироат қилинди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған йиғилганларга мурожаат қилди.
Истанбулнинг тарихий қисмида Меҳмет II армияси томонидан Истанбулнинг фатҳ қилиниши мавзусида лазер-шоу бўлиб ўтди.