loader
Foto

Дронлар – қишлоқ хўжалигининг келажаги

Яқин вақтгача қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг анъанавий тармоғи эди. Бу ерда ҳар қандай янгиликлар жуда секин илдиз отарди, технологик цикллар жуда узоқ эди. Бугунги технологияларнинг ривожланиши қишлоқ хўжалигига оид тушунчамизни бутунлай ўзгартиради. Бизнинг давримизда энг муҳим технологик ҳодисаси қишлоқ хўжалигини дронлаштиришдир.

Дронлар далалар ва экинлар ҳолатини кузатиш самарадорлигини оширади. Бугунги кунда бу самолётлар, йўлдошлар ва ҳаттоки майдонларнинг оддий ускуналар билан айланиш ёрдамида амалга оширилади. Бу кўп вақт ва маблағларни талаб қилади. Ушбу ёндашувнинг асосий муаммоси маълумотларни тизимлаштириш: жуда машаққатли ва узоқ муддатли жараёндир. Дронлар туфайли тезроқ кўпроқ маълумот тўплаш ва ишлов бериш мумкин, бу эса рентабелликни оширишга ва ҳосилдорликни оширишга олиб келади. Дронлардан фойдаланишга ўтиш фермерларни дала бўйлаб юришни махсус ўлчаш асбоблари ёрдамида тежашга ёрдам беради, шунингдек исталган пайтда ҳосилнинг ҳолати тўғрисида маълумотларни тўплашга имкон беради.

Бундан ташқари, дронлар қишлоқ хўжалигида бошқа илғор технологияларни қўллашни соддалаштиради. Масалан, улар инфрақизил камералар билан жиҳозланиши мумкин. Дронларнинг бошқа инновацсион ихтиролар билан ушбу ноёб мувофиқлиги «нуқтали» деҳқончиликка ўтиш харажатларини соддалаштиради ва камайтиради. Шунингдек, улар экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун осон фойдаланилиши мумкин. Масалан, трихограмма киритиш мақсадида. Бир соатлик операция давомида битта аппарат тўрт гектар майдонда аниқлик билан ишлайди. Ультратовушли репеллерлар билан жиҳозланган дронлар далаларни қушлар ва кемирувчилардан ҳимоя қилиши мумкин.

Дронларнинг афзаллиги яна бир муҳим жиҳати шундаки, улар ҳудудни белгилаб, дала хариталарини тузишга имкон беради. Агар сиз авиа фотография ёрдамида далалр чегарларини белгилайдиган бўлсангиз, натижа аниқроқ бўлади ва сарфланган вақт камаяди. Олинган маълумотлар қайта ишланиши ва батафсил электрон хариталарни яратишда фойдаланилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги янги технологияларни қўллаш орқали иқтисодиётнинг даромадли соҳасига айланиши мумкин. Дронлар ҳатто ўсимликларнинг кўрсаткичларини харитага туширишга қодир. Дронларнинг асосий функцияларидан бири бу индексли расмларни яратиш учун маълумот тўплашдир. Ушбу маълумот экинларнинг ҳолатини яхши акс эттиради ва муаммолар пайдо бўлган жойни аниқ аниқлашга ёрдам беради. Агар ҳудудларда сув тошқини ёки ёнғин туфайли хавф туғиладиган бўлса, у ҳолда дронлар тезда маълумот тўплайди ва қайси ҳудудлар хавф остида эканлиги тўғрисида маълумот беради.

Дронларнинг тузилиши жуда оддий. Бундан ташқари, уларнинг парвозлари учун махсус об-ҳаво шароити талаб қилинмайди. Қурилма маълум бир маршрут бўйлаб тўлиқ ҳаракат қилади, бу сизга юқори сифат ва унумдорликни сақлашга имкон беради. Кўпгина дронлар батарея билан ишлайди. Шунинг учун қурилмалар атроф-муҳитни чиқинди газлари билан ифлослантирмайди.

Яқинда Россия ҳукумати қишлоқ хўжалигида учувчисиз самолётлардан кенг фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, дронлардан суғоришда, ўтиш мумкин бўлмаган ҳудудларни суратга олишда ва ёнғинларни ўчиришда самарали фойдаланиш мумкин. Мутахассислар далаларни суғориш ва хавфсизликни таъминлаш учун дронлардан фойдаланишни таклиф қилмоқдалар – учувчисиз қурилмалар фотография ишларини олиб бориши ва яқин орада ҳатто кичик ёнғинларни ёки етиб бориш қийин бўлган ёнғин ўчоқларни ҳам ўчириши мумкин.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўсимликларнинг сифатини назорат қилиш учун дронлар аллақачон фойдаланиб келиняпти. Бу Россияда ҳозирча янгилик, лекин экин майдонларини айланиш, таҳлил қилиш ва ўсимликларни парвариш қилиш бўйича аниқ тавсияларни тайёрлаш каби хизматларни таклиф қиладиган биринчи компаниялар пайдо бўлди.

Дронлардан фойдаланиш айниқса катта майдонларда, дон экинлари, маккажўхори, кунгабоқар экилган ерлар учун қулайдир.

Дронлар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш борасида катта имкониятларга эга. Уларнинг асосий устунлиги бошқа технологияларга киришни соддалаштиришдан иборат бўлиб, бу уларга нафақат йирик қишлоқ хўжалигини, балки фермерларни ҳам кўпроқ маҳсулот етиштиришга ва бунга камроқ сарфлашга имкон беради.

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР