loader
Foto

Меҳнат муҳожирларини қурилиш майдонларидан далаларга ҳайдаб чиқаришмоқчи

Маҳаллий аҳоли қурилиш майдонлари ва омборларда, магазинлар, кафелар ва бошқа жойларда бемалол гастарбайтерларнинг ўрнини босиши кўзда тутилмоқда. Ваҳоланки, кегиндилар устунлик қиладиган ишлар ҳам қолади, лекин улар кам ҳақ тўланадиган ишлар ҳисобланади. Масалан, бу йил ҳам меҳнат ресурслари мавсумий тақчиллиги кузатилган қишлоқ хўжалигида. Ҳукуматга келгиндиларни пойтахт минтақалардан аграр ҳудудларга кўчириш тавсия қилинмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, бўш иш ўринлари учун рақобатнинг кучайиши Россияга муҳожирлар оқимини потенциал ходимларни қаттиқ саралаб олиш орқали қисқартириш зарурлиги масаласини қўйиши муқаррар.

Ишсизлик шароитларида муҳожирлар эгаллаб турган иш ўринларини россияликлар учун очиш таклифи шунчаки паййдо бўлибгина қолмай, қонунчилик билан расмийлаштирила бошлади. Масалан, Санкт-Петербург Қонунчилик йиғилишида ижтимоий хизмат институти ташкил қилиш ва унга мос келадиган ихтисосликлар рўйхатини белгилаш ташаббуси тайёрланди.

Ошпаз, касалга қаровчи аёл, қўриқчи, қурувчи каби касблар «бу иш ўринлари РФ туб жойли аҳолиси бандлигини устувор таъминлаш учун» мўлжалланади. Моҳиятн, минтақавий қонун чиқарувчилар гап бу соҳалардан келгиндиларни сиқиб чиқариш ҳақида кетаётганини яширмаяпти ҳам. Тўғри, ҳали бошқа кўплаб соҳалр бор, лекин маҳаллий аҳоли уларга қизиқиш билдириши амримаҳол.

Экспертларнинг фикрига кўра, хорижий ишчи кучидан тўлиқ воз кечишнинг имкони бўлмайди, албатта, чунки россияликлар аввалгидек, «қуллик шароити»га ва меҳнат қонунчилигига риоя қилинмаслигига тайёр эмас. Ҳаттоки ишини йўқотган тақдирда ҳам улар ушбу касбнинг ижтимоий мавқеи пастлиги сабабли фаррош бўлиб ишлашга шошилмайди. Бироқ экспертлар пандемия туфайли бегона иш қўллари сонини қисқартириш масаласи кун тартибидан ўрин олиши муқаррар. Шу сабабли бўлғуси гастарбайтерларни қаттиқ ва асосийси, сифатли касбий танловдан ўтказишга тўғри келади. Дарвоқе, айрим иш берувчилар ҳозирдан Россия паспортига эга бўлган муҳожирлар фойдасига меҳнат патентлари эгаларидан воз кечишни бошлади. Бундай ўзига хос «тозалаш» такси ва курьерлик хизматларида қайд этилган.