loader
Foto

Қозоғистон президенти ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Имзоланган шартнома меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

«Хусусан, улар кафолатли ҳажмда бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин. Шунингдек, меҳнат муҳожирлари меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ жароҳат, касб касаллиги ёки соғлиғига етказилган бошқа зарарларни қоплаш ҳуқуқига эга бўладилар», - дейилади расмий баёнотда.

Ҳужжатда, шунингдек, агар меҳнат муҳожири ўз ватанида тегишли маълумотга эга бўлса, педагогик, тиббий ёки фармацевтика соҳасида ишлашни истаса, маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби белгиланади.

Шартномада пенсия ва ижтимоий таъминот ҳам кўзда тутилган.