Томонлар Афғонистонда давом этадиган тинчлик «Йўл харитаси»ни муҳокама қилдилар.
“Мамлакатда тинчлик ва фаровонликка эришиш учун Афғонистон ҳукуматининг “Толибон” ҳаракати билан йўл харитасида биргаликда ишлаш зарур. Афғонистон ҳам АҚШ билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди", деди Ғани.
Ўз навбатида Помпео Кобулни Вашингтон Афғонистонда барқарорликни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонтирди.