"Фуқароларингизга қарши зўравонликни тўхтатинг, улар нафас олишларига имкон беринг", деди Мусавий Флойднинг бўғилиб ётганини айтган сўзларига ишора қилиб. Шу билан бирга, Мусавий "жабрланган позицияси" туфайли норозилик билдирган АҚШ фуқаролари билан бирдамликни билдирди.
Полиция билан тўқнашувга айланган оммавий норозилик намойишлари АҚШнинг бир қатор шаҳарларида афро-америкалик Жорж Флойднинг 25 май куни Миннеаполисда (Миннесота штатида) вафотидан кейин авж олди. У ҳибсга олинганида полициячи томонидан бўғилиб ўлдирилган. Кейинчалик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига эҳтиётсизлик туфайли ўлим айблови қўйилди.