Биринчи пакет апрел ойида тўланди. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, иккинчи тўлов пакети 18 июндан бошланади, унинг ҳажми ўртача даромадга боғлиқ ва 300-600 Сингапур доллари орасида бўлади ($215 - 430). Бундан ташқари, камида 20 ёшгача бўлган битта боласи бўлган оилаларга қўшимча 300 Сингапур доллари, 50 ёшдан ошганларга 100 Сингапур доллари ($71) миқдорида тўловлар берилади.
Расмийларнинг таъкидлашича, ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоизи (70,3 миллиард доллар) мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Аввалроқ Япония инқироз фонида аҳолини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширгани ва фуқароларга пул тўлашни бошлагани ҳақида хабар берилганди.