loader
Foto

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди очилган куннинг ўзида бу ерда 90000 дан ортиқ мўминлар бўлдилар

Якшанба куни намоз ўқиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидига энг кўп мусулмон - 40 356 киши келди. Карантиндан кейин масжидларга ташриф буюриш статистикаси Саудия Арабистонининг Икки муқаддас масжидлар Бош бошқармаси томонидан юритилади, деб хабар бермоқда Saudi Gazette газетаси.

  Масжид бомдод намозидан бир соат олдин 11 эшикни очади ва хуфтон намозидан кейин ёпилади. Аллоҳнинг уйига кириш фақат коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча санитария меъёрларига мувофиқ ва зарур текширувлардан ўтгандан кейингина мумкин. Хусусан, масжидга кирадиган барча 11 кириш жойида мўмин-мусулмонларнинг ҳароратини ўлчаш учун тепловизорли юқори технологик эшиклар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди 20 мартдан бери жамоатчилик учун ёпиқ эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР