loader
Foto

Ливия: ПНС Триполи устидан тўлиқ назорат ўрнатилагни ҳақида маълум қилди

"Бизнинг мардонавор кучларимиз Катта Триполи устидан шаҳар чегараларига қадар тўлиқ назоратга эга", деди ПНС вакили Муҳаммад Гнуноу Facebook даги постида.

Ушбу баёнот чоршанба куни, ПНС кучлари Триполи халқаро аэропортини эгаллаб олишганидан кейин, бир йилдан кўпроқ вақт давом этган шиддатли жанглардан сўнг Ҳафтар пойтахтни эгаллаб олиш учун ҳужум бошлаганида берилди.

Триполининг жанубий чеккасида жойлашган мамлакатнинг асосий фуқаролик аэропорти, 2014 йилдан бери, рақобатчи жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар пайтида жуда ёмон шикастланганидан кейин тўхтатилганди.

Аммо бу пойтахтга олиб борадиган асосий магистралнинг муҳим стратегик нуқтаси эди.

ПНС мудофаа вазирининг ўринбосари Салаҳ Намруш пайшанба куни ўз кучлари "Триполи деворлари яқинида террористик жангариларни таъқиб қилишда давом этмоқда" деб айтди.

"Баъзи қўмондонлар Бани Валид аэропортига қочиб кетишмоқда", дея қўшимча қилди у Facebook -даги саҳифасида. Бани Валид пойтахтдан 170 километр жануби-шарқда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, асосий базаси шарқда жойлашган Хафтар ўтган йилнинг бошида Ливия жанубининг катта қисмини эгаллаб олган, апрел ойида пойтахтга ҳужум уюштиришдан олдин ПНСни қўллаб-қувватлайдиган "террорчи кўнгиллилардан" тозалашни ваъда қилган эди.

Тез бошланган ҳужум Триполининг чеккасида тўхтаб қолди. Жанг пайтида юзлаб одамлар ҳалок бўлди ва 200 мингга яқин одам қочишга мажбур бўлди.

Аммо ПНС кучлари, Туркиянинг кучли қўллаб-қувватлаши билан, сўнгги ойларда Ҳафтар қўшинлари устидан қатор ғалабаларга эришдилар.