loader
Foto

Такер Карлсон: Америкаликлар ғазабланган оломонга бўйсунишга мажбур бўлишди («Фокс Ньюс», АҚШ)

3 июнь, чоршанба куни кечқурун Такер Карлсон ўз дастурини Американинг сиёсий раҳбарлари мамлакатнинг йирик шаҳарларини зўравонлик билан кутиб олгани, бу тартибсизликлар фуқаролик жамияти, алоҳида фуқаролар ва бизнес эгаларига етказилган оғриқларга аҳамият бермаётганлари билан бошлади.

"Бу ҳафта бизнинг кўпчилигимиз учун энг қайғули ва энг оғриқли кунлар бўлди, деди у кечки дастур пайтида (Tucker Carlson Tonight) – Юракни сиқадиган – бу ҳали юмшоқ қилиб айтганда. Биз ғазабланган оломон шаҳарларимизни ёқиб юборганини, ёдгорликларимизни вайрон қилишганини, кўчаларда кекса аёлларни калтаклаганларини, полиция ходимларини отиб ўлдирганларини ва уларнинг қўлларига тушган ҳамма нарсани ўғирлашганини кўрдик"

"Бу одамлар қанча бегуноҳ америкаликларга зарар этказишмоқда?" - деб сўради Карлсон. "Улар нечта одамни ўлдирдилар? Биз билмаймиз, аммо ҳозирги пайтда кўпчилик мамлакатимиз тақдиридан хавотирда ”.

Шу билан бирга, Карлсон давом этди: "бизнинг кўплаб раҳбарларимиз <...> миллатимиз анархияга тушиб қолган пайтда ҳеч нарса ҳис қилмайдилар. Бунинг ўрнига, улар бетартибликда назоратни кучайтириш ва сайловларда ғалаба қозониш имкониятларини ошириш учун илинжини кўришмоқда”

“Улар бизнинг кўчаларимизда рўй бераётган воқеалар тафсилотларини муҳокама қилишдан манфаатдор эмаслар. Аслида, улар бу тафсилотларни яширишади ва биз кўрган нарсаларимизни унутишимизни талаб қилишади”

Карлсон сўнгги бир неча кун давомида бутун мамлакат бўйлаб ғалаёнчилар ва талончилар акс эттириган кадрларни намойиш қилишни давом эттирди.

"Мана улар нимани рағбатлантирадилар, - дея изоҳ берди у. - Бу фуқаролик ҳуқуқларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу зўравонлик ва сиз ҳозиргина экранда кўрган жиноятчилар норозилик намойиши қатнашчилари эмас. Телестудияларда ўтирган ҳолда уларни рағбатлантирадиган одамлар ҳақиқий норозилик ва ҳақиқий намойишчиларга сабри етмайди".

Карлсон ўзининг яккахон нутқини давом эттириб, яна иккита видеони намойиш этди. Улардан бирида норозилик иштирокчиси итни қийноққа солади.

1 июнь, душанба куни Нью-Йоркда олинган бошқа видеода ўзини Black Lives Matter (Қора танлилар ҳаёти аҳамиятга эга) ҳаракатининг "ходими" деб атаган эркак оқ танли аёлдан тиз чўкиб, "оқ танлилар имтиёзлари" учун узр сўрашини талаб қилади. Аёл эса унга бўсунади.

"Адолат йўқ, тинчлик йўқ, - деб бақиришади, улардан бири итни қийноққа солаётганда" деди Карлсон жирканиб.

"Бу Америкадаги энг ёмон одамлар. Бизнинг етакчиларимиз уларга хоҳлаган нарсаларини қилишларига имкон беришади. Албатта, улар янада кўпроқ нарсани хоҳлашади. Уларнинг янги талаби полицияни бутунлай бекор қилишдир. Бу мамлакатда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламаслиги керак. Бу оломоннинг ҳокимлигини кучайтиришни англатади. Улар ҳар қандай нарсани қилишлари мумкин. Бу сиз ва оилангиз учун чексиз даҳшатга айланади. Мана шунинг учун ҳам улар буни хоҳлашади”.