Твиттер фойдаланувчилари видеони ҳис-туйғуларга бой изоҳлар билан кўмиб ташлашди.
"Мусулмон бўлмаганлар Бруклиндаги «Қоралари ҳаёти аҳамиятга эга» норозилик намойиши пайтида Нью-Йорк полицияси таҳдидисиз бемалол ибодат қилишлари учун мусулмонларни қуршаб олган".
Мен ҳайратдаман. Мана бу одамгарчилик! ” - деб ёзди фойдаланувчилардан бири. "Гўзаллик бетартиблик ичида", дея қўшимча қилди Твиттердан яна бир фойдаланувчи. “Ажабланарли. Мен диндор эмасман, лекин буни кўрганимдан хурсандман. Бу эътиқодидан қатъи назар, одамлар бир-бирига бўлган ҳақиқий севгини намойиш этади ”, деди бошқа шарҳловчи.