loader
Foto

АҚШда Ҳарбий-ҳаво кучларининг штаб бошлиғи этиб биринчи бор афро-америкалик тайинланди

Нашр таъкидлашича, сенаторларнинг ҳеч бири Браун номзодига қарши овоз бермаган.

Генерал бу лавозимга афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлимига қарши норозиликлар пайтида тайинланди.

Жорж Флойд 25 май куни полиция зобити Дерек Шовин тиззасини бўйнига босиб, уни бир муддат шундай ушлаб тургандан сўнг вафот этди. Воқеа Флойднинг Паудерхорн шаҳрида (Миннеаполис, Миннесота штати) дўконда сотиб олинган сигарета учун 20 долларлик пул билетлари билан тўлашда гумон қилиниб ҳибсга олиниши пайтида юз берди ва воқеа гувоҳлари томонидан видеога олинди. Флойд: "Мен нафас ололмаяпман", - деб такрорлаган видеолар тезда тармоққа тарқалди ва оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилди.