Италия Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида 10 мингга яқин маҳбуслар мусулмонлар ҳисобланади. Италиянинг ҳар бир қамоқхонасида католик черкови ва тўла вақтли хизмат қиладиган руҳоний мавжуд. Аммо озодликдан маҳрум бўлган жойларда мусулмонлар учун умуман инфратузилма мавжуд эмас. Италия расмийлари дин ва эътиқодларнинг тенг ҳуқуқлари устида ишлай бошладилар ва мусулмонлар етакчиларига маҳбуслар билан ишлаш имкониятини бердилар.