loader
Foto

Михаил Горбачев: Россиянинг ғалабага алоқаси йўқ

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳақида гапирганда доимо бу ғалабага уларсиз эришиб бўлмайдиган Европа мамлакатлари ва Американи бир четга суриб қўйишга уринамиз. Аслида айнан Россиянинг – биз билган Россиянинг – ғалабага ҳеч қандай алоқаси йўқ, деб ҳисоблайди СССРнинг биринчи ва охирги президенти. Урушни бошқа рамзларга, бошқа мафкурага, бошқа ижтимоий тузумга, бошқа чегараларга ва бошқа… бошқа… бошқа… ларга эга бўлган давлат ютган. Фахрийлар ҳозир ҳам тирик, деб айтиш мумкин. Лекин улар Туркманистонда ҳам, Латвияда ҳам, Литвада ҳам, умуман исталган жойда ҳам тирик, деб ҳисоблайди, Михаил Горбачев – унинг фикрлари «russ-news» сайтида эълон қилинди.

Михаил Горбачевнинг ёзишича:

«Россия Совет Иттифоқининг меросхўри ҳисобланиши мумкинми? Айнан Россия унинг тимсолида Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонган давлатни парчалашда асосий куч бўлган. Айнан Россия Ельциннинг қўллари билан ўша қудратли Совет Иттифоқини йўқ қилган. Ўшанда бери у кўплаб урушларни ютқазди, лекин бу ҳушёр қилмасдан, тобора маст этмоқда.

Ўзини қозонилган шуҳратнинг меросхўрлари деб эълон қилиш? Бу камида бемаънилик ва манманлик. Бир давлат ғалаба қозонди, бошқаси унинг шуҳратидан фойдаланишга уринмоқда. Рамзлар тизимида хатолик юз берди. Фожиали хатолик.

Оқ-кўк-қизил байроқ - Власов армиясининг байроғидир. Бунгача унинг тарихи бошқача бўлган, деб истаганингизча гапиришингиз мумкин.

Ҳа, дастлаб бу байроқ Россиянинг савдо байроғи эди, кейин у демократик Россиянинг байроғига айланди. Ельцин уни ўша пайт тахт атрофида тўпланган демократлар қўлидан кўр-кўрона қабул қилди. Ҳар доим бу периферик белги бўлган.

Оқ-кўк-қизил шевронлар совет қишлоқларини вайрон қилган ва аскарларни танклар билан «дазмоллаган» Власов офицерларининг енгини безаб турарди. Биз уларни камситмаймиз, бу бўлинмалар жасорат билан жанг қилишди, лекин Гитлер томонида. Улар буни оқ-кўк-қизил байроқ остида ва Власов ва Шкуро томонидан шахсан кўтарилган Гергий тасмаси остида қилишган.

1943 йилда минада портлаб, комага тушиб қолган «власовчи» ёки рус хоинларидан ёлланган бошқа бир бўлинма аъзоси шу кунларда ўзига келса, 9 май куни деразадан ташқарига қараганида, Власов армияси ғалаба қозонганига тўлиқ ишонган бўларди.

Маълумки, унга бурун қоқмагунча ёки у билан бурунни армагунча ҳамма нарса тоза бўлади. Сўнгги марта оқ-кўк-қизил байроқ тарихда ёрқин ва даҳшатли тарзда ўзини айнан Власов армиясининг байроғи сифатида кўрсатган.

Колорадо қўнғизи қанотларини эслатувчи Георгий тасмаси «культ»и Власов армиясида қўллаб-қувватланган, аммо Совет армияси учун умуман нотаниш эди. Ушбу икки рамзнинг - лента ва триколорнинг комбинацияси ғалаба рамзларига ҳайратланарли, ҳеч нарса билан кетказиб бўлмайдиган власовча жиҳатларни бахшида этади.

Бугунги кунда ғалаба рамзлари Қрим ва Одессадаги вазиятни оқлаш учун ҳам ишлатилиши мумкин ва ишлатилади. "Колорадо тасмаси" дан бепарволик билан фойдаланиш уни миллат бирлигининг рамзи эмас, балки миллатнинг бўлиниш тимсолига айлантирди.

Кўпчилик учун бу бугунги тоталитаризмни, бугунги тажовузкорликни, бугунги онгсизликни, бугунги ҳокимият шафқатсизлигини англатади. Бу «культ»ни жорий қилганларнинг фикрича англатиши керак бўлган нарсаларни эмас.

Нега бундай бўлди, кўп одамлар учун жуда муҳим бўлган рамзларда бундай уйғунсизлик қаердан келиб чиқади? Ахир, Россия аҳолисининг аксарияти ушбу санани нишонлашга жуда жиддий муносабатда бўлади. Ғалаба ранги - Рейхстаг устидаги баннернинг ранги, у қизил рангда. Нега рамзийлик ўзгарган? Власовчиларга меросхўр бўлиш истагидами? Шахсан менда бундай хоҳиш йўқ.