Ротси ижтимоий тармоқларда жума куни масжидларга борадиган мусулмонларга қарши тўғридан-тўғри таҳдидларни эълон қилди, шунингдек, Крайстчерчдаги терактлардан кейин мусулмон жамоасига бирдамлик кўрсатган Янги Зеландия Бош вазири Джасинда Ардернни ўлдириш билан таҳдид қилди.
Округ судяси Хартелманн, ўнг радикалчи мусулмонлардан нафратланган ва унинг ҳаракатлари нафратга асосланган деган хулосага келган.
Жиноят иши маълумотларига кўра, Ротси юзлаб мусулмонларнинг оммавий ўлдирилишини орзу қилган ва АҚШ президентини Сиднейнинг мусулмон аҳоли яшайдиган шаҳарчасига "Рамазон учун совға" сифатида ракета юборишга чақирган.
Судя жангари исломофобни 10 ойлик қамоқ ва 14 ойлик шартли муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди, Ротси эса полициячиларни ўзларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисида электрон воситалар орқали хабардор қилишиг тўғри келади.