Марказга ташриф буюрувчилар исломдан олдинги даврдан то ҳозирги кунгача бўлган тоғ ва ғор тарихини билиб олишлари мумкин.
«Ғор жойлашган тоғ тепасига кўтарилишни ва тушишни енгиллаштириш учун зинапоялар қурилади. Ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва тоғни ислом тарихида муҳим аҳамият касб этадиган табиат объекти сифатида асраш учун барча зарур чоралар кўрилади», - деди муқаддас шаҳар ҳокими.