loader
Foto

Варраклар Миср миллий хавфсизлигига таҳдид деб аталди

Унинг сўзларига кўра, варраклар замонавий мини-камералар билан жиҳозланиши ва уларни стратегик объектларни суратга олиш учун фойдаланилиши мумкин. Бу ҳақида Абу Толиб мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулига йўллаган мактубида ёзган.

Бундан ташқари, варрак учирувчилар биноларнинг томларида бўлиши хавф туғдиради, улар ўз варракларини юқорироқ учириш учун бошқалар билан рақобатлашадилар. Сўнгги пайтларда Мисрда варраклар учириш пайтида электр токи уриши ёки баландликдан қулаши натижасида бир нечта бахтсиз ҳодисалар юз берди. Абу Толибнинг фикрича, ҳукумат одамларга варраклардан хавфсиз фойдаланиш бўйича "маслаҳат ва кўрсатмалар" беришлари керак.