loader
Foto

АҚШ Туркиядан Айя-Софияни музей сифатида қолдиришни талаб қилмоқда

Биз Туркия ҳукуматини Авлиё София соборини ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объекти сифатида сақлаш ва уни ҳозирги музей мақомида ҳамма учун очиклигини қўллаб-қувватлашга чақирамиз", - деб ёзди Браунбэк твиттерда.

Истамбул шаҳридаги Авлиё София собори келажаги ҳақида баҳс-мунозаралар 29 май куни, Константинополь ишғол қилинганининг навбатдаги йиллигини нишонлаш пайтида бу ерда Қуръон тиловат қилинганидан кейин яна кучайди. Бир ҳафтадан сўнг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Авлиё София соборини масжидга айлантириш имкониятини ўрганиб чиқишни топширди. Кейинроқ адлия вазири Абдулхамит Гул соборни яна масжидга айлантириш тарафдори бўлиб чиқди, ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу ҳам шундай фикр билдирди. Уз навбатида, Туркиянинг арман патриархи Саак II Авлиё София соборининг насронийлар учун ҳам, мусулмонлар учун ҳам ибодат жойи бўлишини таклиф қилди. Ибодатхона келажаги ҳақидаги масала июлнинг бошида мамлакат Давлат кенгаши томонидан кўриб чиқилади, деб маълум қилади "Интерфакс-религия".