loader
Foto

Хитойликлар хакерлар ёрдамида уйғурларни кузатмоқда

Lookout маълумотларига кўра, хакерлар ХХР буюртмаси бўйича миллий озчиликлар вакилларини кузатиб бориш учун камида 4 та айғоқчилик дастури ишлаб чиққан: SilkBean, DoubleAgent, CarbonSteal ва GoldenEagle.

Бу дастурлар воситасида фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари битта серверда тўпланади.

Худди шу дастурлар уйғурларнинг хориждаги ҳаракатларини кузатиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин бўлиб, 14 мамлакатда, жумладан, Туркия ва Қозоғистонда қайд этилган.

Lookout киберхавфсизлик бўйича вакили Апурва Кумарнинг New York Times нашрига айтишича, Хитой ҳукумати айғоқчилик дастурлари ёрдамида уйғурларнинг ҳар бир қадамини кузатиб бориши мумкин.

Бундай айғоқчилик дастурлари "яширин" илова дўконларида ёки электрон почталардаги спам-мактублар орқали юклаб олинади.

Сўнгги йилларда Хитой расмийлари миллий озчиликлар вакилларини, шу жумладан уйғурлар ва қозоқларни ҳам ассимиляция қилишга уринишлар учун каттиқ танқид қилинмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, ХХРда "қайта тарбиялаш марказлари"да камида бир миллион уйғур мажбуран ушлаб турилибди.