Тергов Конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш бўлими томонидан олиб борилмоқда. Бу иш бўйича Россия Федерациясининг икки фуқароси: 48 ва 37 ёшли эркаклар ушланган. Австриянинг ОРФ телерадиокомпаниясининг хабар беришича, иккаласи ҳам келиб чиқиши Чеченистондан.
"Мартин Б." номи остида 2005 йилдан бери блогер Мамихан Умаров Австрияда яшириниб юрганди. Умаров турли интервьюларида у собиқ ёлланма жангари эканлиги ва Ичкерия сепаратистик республикаси Шариат давлат хавфсизлиги вазирлигининг собиқ ходими бўлганлигини, Россия махсус хизматларининг Европадаги сиёсий муҳожирларга ва собиқ чечен сепаратчиларига бўлган суиқасдга уринишлари билан алоқалари ҳақида гапирган. У «Веналик Анзор» номи билан Youtube-каналида чечен тилида чиқишлар қилган. Умаров Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни муттасил танқид қилган ва баъзан унинг танқидлари ҳақоратли бўлган.
Умаровнинг ўлдирилиши сўнгги бир йил ичида Европада истиқомат қилувчи чеченларга қилинган тўртинчи суиқасддир. 2019 йил август ойида Берлинда келиб чиқиши Чеченистонлик бўлган Грузия фуқароси Зелимхон Хангошвили отиб ўлдирилган эди. Германия федерал прокуратураси қотилликка "Россия Федерациясининг марказий ҳукуматидаги жамоат хизматлари" буюртма берганлигини айтди.
1 февраль куни Франциянинг Лилл шаҳрида чечен Имран Алиевнинг жасади меҳмонхона хонасида топилди. Алиев Чеченистон раҳбарига ҳақоратомуз сўзлар билан танилган эди. Қотиллик учун сиёсий сабаб терговда устувор йўналиш ҳисобланади.
2020 йил 26 февраль куни Швецияда таниқли чечен блоггери Тумсо Абдурахмоновга суиқасд уюштирилди. Абдурахмонов ҳужум қилган кишини зарарсизлантириб, полиция чақиришга муваффақ бўлди. Суикасдга уринишда Россия фуқаролиги бўлган эркак ва аёл ҳибсга олинган.
BBCнинг рус хизмати билан суҳбатда Абдураҳмоновнинг айтишича, Венадаги қотиллик чеченлардан бирон кишини ажаблантирмаган. "Баъзи одамлар Умаровни топиш учун қаттиқ ҳаракат қилишяпти, деган миш-мишлар тарқалди. Улар уни огоҳлантиришди. Ўлдирилган одам билан сиртдан таниш бўлган Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда полиция ҳатто унинг уйини қўриқлаб келган.
Умаровнинг ўлдирилиши Венадаги чечен диаспорасини ҳаяжонга солди. Одамлар бир-бирларига хабарлар юбормоқдалар ва рўй берган воқеани қатл сифатида муҳокама қилмоқдалар. Би-би-си суҳбатдошининг сўзларига кўра, одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишмаяпти: "Eвропадаги чеченлар бу қотилликка нисбатан ғазаб, наафрат ва шубҳасиз қўрқувни ҳис қилишади. Аммо улар шу тарзда қанчалик кўп одам ўлдиришса, шунчалик кўп одамлар очиқчасига норозилик билдиришади ва улар ўйлаган ҳамма нарсалар тўғрисида гапиришади”.
Қандай қилиб Умаров Қодировни ҳақоратлагани ва Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилгани ҳақида
2020 йил февралида Мамихан Умаров Украиналик журналист Владислав Сидоренкога берган интервьюда ҳикоя қилишича, «асосий дала қўмондонлари ўлдирилиб, лар (ҳукумат) қачонлардир Ичкерияда ишлаганлар орасида янги қурбонлар топа бошлаган»идан кейин Чеченистонни тарк этган. «Хамма ёппасига таъқиб қилинган».
Умаровнинг ҳикоя қилишича, 2010 йилдан бошлаб у Австрия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ва у орқали 10 дан ортиқ қотилликка буюртма қабул қилинган.
Худди шу интервьюда Умаров ўзи иштирок этган Украина СБУ махсус операциялари ҳақида гапириб берган.
2014 йил декабрида Радикал партиядан Украина Олий радаси депутати Игор Мосийчук камера олдида Рамзан Қодировнинг портретини ўққа тутган ва Чеченистонга унинг олдига келишга ваъда берган. Депутатнинг ҳаракатларига изоҳ берар экан, Рамзан Қодировнинг айтишича, "афтидан, Мосийчук ҳамманинг жонига теккан ва уни йўқ қилишмоқчи бўлишган. Уни ўзлари ўлдиришади, кейин эса бу ишни Қодиров қилган дейишади".
2020 йил феврал ойида Австрияда ёзилган интервьюда Мамихан Умаров 2015 йилда Қодиров портретини ўққа тутишни видеотасвирга олишдан кейин унга Чеченистондан одамлар келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар Игор Мосийчукни ўлдирадиган одамни топишни сўрашган. Гап, шунингдек, чечен Адам Осмаев ва унинг рафиқаси Амина Окуевани йўқ қилиш ҳақида борган. Иккаласи Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда Киев томонида қатнашган.
Сўзларига далил сифатида Умаров Чеченистон фуқаросидан келган аудио хабарларни тақдим этган. "Энг асосийси – бу Амина ва Адам Осмаев. Агар Адамни, Аминани ва бу депутатни ошадиган бўлса, бу нормал вариант", деди эркак киши аудио хабарларнинг бирида чечен тилида ва миқдорни "бир ярим" деб айтди. Умаровнинг сўзларига кўра, гап уччала кишининг ўлдирилиши учун бир ярим миллион евро миқдоридаги пул ҳақида бўлган.
Мамихан Умаровнинг сўзларига кўра, у Мосийчук ва Адам Осмаевга бориб, уларга барча маълумотларни, шу жумладан аудио хабарларни ва ёзишмаларнинг скриншотларини берган.
Бу сўзларни BBC га Игор Мосийчук ҳам тасдиқлади. Депутатнинг ҳикоя қилишича, Украины СБУда вазият назорат остига олинган. Чеченистонликлар билан музокаралар СБУ ходимлари иштирокида давом этди, сохта "қотил" ҳатто ўлдириш учун 20 минг доллар аванс олди. 2019 йилда, дейди Мосийчук, ишни олиб борган ходимлар телефонлар ва хабарларга жавоб беришни тўхтатди ва иш "музлатиб қўйилди". Эркак буни Украинадаги президент ўзгариши билан боғлайди.
2017 йил октябр ойида Игор Мосийчукга суиқасд қилинишга уриниш бўлди. Тўхтаб турган моторли скутернинг портлаши икки кишини ўлдирди ва уч киши, шу жумладан Мосийчукнинг ўзи ҳам яраланди. Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ўша пайтда Рамзан Қодировнинг суиқасддан манфаатдор эканлигини айтган. Чеченистон раҳбари айбловга қуйидагича жавоб берди: "Мосийчукни ўзлари портлатиб, ҳамма ёққа шовқин солдилар".
2017 йилда Адам Осмаев ва Амин Окуевга қарши иккита суиқасд содир этилди. Иккинчи суиқасдда Окуева ўлдирилди.
2020 йил апрел ойида Мамихан Умаров Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга видеомурожаат ёзиб олди. Вена шаҳридаги Дунай устидаги кўприкда турган Умаров Қодировнинг отасини ҳақорат қилди ва шунингдек унинг телефон рақамига қўнғироқ қилди. "Мен юзимни яширмайман, сен буни кўряпсан. Эркак деб ўйлаган одамингни юбор ...", деди Умаров видеода.
2019 йилда Грозний телеканали эфирида тўғридан-тўғри эфирда Қодиров Интернетда шаънини ҳақорат қиладиганлар ҳақида шундай деган эди: "Агар бутун дунё олов ичра ёнаётган бўлса ҳам, барча мамлакатларнинг қонунлари бузилган бўлса ҳам, биз шаънимизга тегадиган одамни тинч қўямизми? Муқаддас Қуръон билан қасам ичаман – тинч қўймаймиз!" Чеченистон раҳбари ҳақоратни кечирмаслик учун ҳар қандай жазони қабул қилишга тайёрлигини айтди. "Майли, мени қамоққа ташлашади, ўлдиришади, майли, ўларман. Мен 45 ёшдаман, бу дунёда яна нима қилишим керак?" - деди минтақа раҳбари.