loader
Foto

Кўп сонли одамлар коронавирусга нисбатан табиий иммунитетга эга бўлиши мумкин

"Сўнгги тадқиқотлар иммун тизими бошқа коронавируслар, масалан, шамоллашни келтириб чиқарадиган вируслар томонидан фаоллаштирилиши мумкин, бу организмга COVID-19га қарши курашда кўмаклашади, деб тахмин килишга имкон беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иммунитет тизимининг алоҳида қисми, Т-ҳужайралар ҳар хил турдаги коронавируслар томонидан ишлаб чиқиладиган турли хил аминокислоталар занжирига таъсир қилади ва одамларда вирусни блокировка қилиш учун жавобгар бўлиши мумкин, бунинг натижасида уларда симптомлар намоён бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, кекса одамларда ушбу Т-ҳужайралар фаоллиги кескин пасаяди, шунинг учун улар эҳтимол янада жиддий ҳолатлар ривожланиш хавфи юқори" - дейди нашр.

"Британия Парламенти жамоалар палатасининг фан ва технологиялар бўйича махсус қўмитасига мурожаат қилиб, сэр Джон шундай деди:" (...) Одам стандарт эндемик коронавируслар томонидан фаоллаштирилган Т-ҳужайраларининг ўзаро рекциясига эга. Ўйлайманки, Т-ҳужайралар жуда кўп одамларда мавжуд. "

"Шундай қилиб, одамлар коронавирусга дуч келишдан олдин фон Т-ҳужайрали иммунитетга эга бўлиши мумкин ва бу кўплаб одамларда касаллик аломатларсиз эканлигини тушунтириб бериши мумкин. Ушбу Т-ҳужайралар сиз 65 ёшга тўлгандан кейин бир оз вақт ўтгач тугайди ва, эҳтимол, улар вирусни йўқ қилишда унчалик самарали эмас, бу касалликнинг турли хил хусусиятларини тушунтириши мумкин", деди у.

"Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилаётган вакцина нафақат антитаналар ишлаб чиқишни, балки Т-ҳужайрали иммунитет реакциясини ҳам рағбатлантириши аниқланди. Аммо кўп одамлар аллақачон ҳимояга эга бўлиб, бу коллектив иммунитет осонроқ ва тезроқ пайдо бўлишини англатади, ҳисоблайди тадқиқотчилар».

(...) "Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, болалар коронавирусдан ҳимояланган бўлиши мумкин, чунки улар тез-тез шамоллаб туришади. Грипп каби бошка ҳолатлардан фарқли равишда, болаларда COVID-19 оғир кечиши камдан-кам ривожланади, гарчи улар худди катталар каби касалга чалинсада", - деб ёзади газета.

"Шамоллаш аҳоли ўртасида тарқаладиган ва деярли зарарсиз бўлган тўрт хил коронавирус туфайли келиб чиқади. Аммо тадқиқотларга кўра, катталар йилига ўртача 2-4 марта шамолласа, мактаб ёшидаги болалар йилига ўртача 12 маротаба касалланадилар ва бу уларга коронавирусга қарши курашда устунлик бериши мумкин ", - дея хулоса қилади газета.

Манба: The Telegraph