Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, археологлар гуруҳи қадимий Дур Катлимну шаҳри ҳудудида ишларни давом эттиряпти. Суриянинг ушбу ҳудуди АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган РКК террорчилари суриялик қаноти жангарилари томонидан назорат қилинади.
Қадимги шаҳар харобалари Дейр эз-Зордаги Шарқий Ғариба аҳоли пункти яқинидаги Шайх Ҳамад тепалигида жойлашган.
Йил бошидан бери олиб борилган қазишмаларда камида 10 нафар франциялик археолог ва мутахассис иштирок этмоқда.
Ноқонуний қазишмалар, айниқса, тунда YPG/PKK террорчилари ҳимояси остида олиб борилади.
Манбаларнинг таъкидлашича, французлар топилмаларни АҚШ қуролли кучлари назоратидаги Ал-Умар нефт конига олиб келмоқда.
YPG/PKK террорчилари маҳаллий аҳолига қадимий шаҳар ҳудудига яқинлашишни тақиқламоқда.
Июн ойида Парижда беш киши Миср, Ливия, Яман ва Суриядан қадимий асарлар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.
Қадимги Дур Катҳлимну шаҳри Дейр-ез-Зор шаҳридан 70 км узоқликда жойлашган бўлиб, унинг қурилиши Оссурия империяси даврига тўғри келади.
Сурияда можаро бошлангандан бери шаҳар бир неча бор ДЕАШ ва YPG/PKK террорчилари томонидан талон-тарож қилинди. Бу ерда сўнгги археологик қазишмалар 1978-2010 йилларда Германия археологлари томонидан олиб борилган.
Франция ҳарбийлари Сурияда АҚШ кўмаги билан YPG/PKK назоратидаги ҳудудларда жойлашган.
«Анадолу» агентлигининг маҳаллий манбаларга таяниб хабар беришича, Франция қўшинлари Дейр-ез-Зор, Хасек ва Раққа шаҳридаги 4 нуқтада жойлаштирилган.