loader
Foto

Исломда қуллик масаласи

Жавоб (Фатво бўйича кенгаш) : Ва алайкум ассалом ва рахматуллохи ва барокатух. Аллоҳга ҳамду-санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин. Ҳурматли синглим! Бизга билдирган ишончингиз учун миннатдорчилик изҳор этамиз. Аллоҳ Таолодан қалбларимизни ҳақиқат учун ёритишни ва бу дунёда ва Қиёмат кунида марҳаматини аямасликни сўраймиз. Омин.

Қуллик исломдан анча олдин пайдо бўлган. Ислом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилган пайтда қуллик умумий ижтимоий ҳолат ҳисобланарди. У ҳар бир жамиятда шу даражада муқим ўрин топгандики, жамиятни қулларсиз тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Ушбу ижтимоий ҳолатга қарамай, ислом қулликда уни йўқ қилиш лозим бўлган ижтимоий касалликни кўрган биринчи дин ҳисобланади. Қуллик жамиятда чуқур илдиз отганлиги сабабли ислом уни бирданига бекор қилмаган. Ислом қулликка худди бошқа ижтимоий касалликлар сифатида муносабатда бўлган ва шу сабабли ушбу ижтимоий касалликни бартараф қилиш учун бошқа ижтимоий касалликлар, масалан, хамр учун кетма-кетлик методологияси каби методологияни қўллаган. Чўриларга келадиган бўлсак, таъкидлаш жоизки, ушбу одат илк мусулмонларнинг мусулмон бўлмаганлар билан муносабатлари характери билан асосланган, чунки ўша пайтлар иккала томон ўзаро жанг қиларди. Чўрилар, ёки мулк ал-ямин, Қуръонда “ма малякат айманукум", яъни жанг пайти асир олинганлар деб айтилган, шундай экан, улар қуллар ёки қулларнинг авлодларига айланган. Шундай қилиб, эркак ва аёлларни асир олиш ва уларни қулларга айлантириш – исломий уроф-одат эмас, балки ислом пайдо бўлишидан анча олдин вужудга келган ўтмишнинг ҳарбий одатларидан биридир. Ислом келгач, аста-секинлик билан қулликни йўқ қилишга киришди. Авваламбор, бу одат ҳарбий соҳада чекланди, яъни мусулмонлар душманлари томонидан олиб борилганидек, душманларни асир оларди. Аммо Ислом бу муаммони ечишга интиларкан, бу амалиётни бутунлай йўқ қилиш учун қоидаларни ўрнатди. Шу мақсадда у мусулмонларга адолатли ва қонуний урушларда асирга олинган қуллар билан алоқа қилишга рухсат берди. Кейин аёл автоматик равишда озод бўларди ва агар у ҳомиладор бўлса, унинг боласи ҳам озод бўларди. Бундан ташқари, Ислом мусулмонларга қулларга ўз хотинларига каби муомала қилишни буюрган. Қул (чўри) яхши боқилган, кийинган ва тўғри ҳимояланган бўлиши керак. Оилавий муҳитда у Ислом ҳақида билиб олиш имконига эга бўлди ва уни қабул қилиш ёки рад этишда эркин эди. У шунингдек, озод бўлиш имкониятига эга эди, чунки уни сотиб олишлари мумкин эди. Шундай қилиб, баъзи одамлар чўриларни ушлаб туришнинг жоизлиги ҳақидаги ҳикматни нотўғри тушунишади ва улар (чўрилар) фақат эркаклар нафси ва завқини қондириш учун мўлжалланган деб ўйлашарди. Аммо бу мутлақо нотўғри, чунки бу биринчи навбатда қулларни озод қилиш воситасидир. Дарҳақиқат, юқорида айтиб ўтилганидек, агар чўри аёл эгасидан ҳомиладор бўлса, у уни сотолмайди ва совға килолмайди. Ва агар у вафот этса, у мулкининг бир қисми ҳисобланмайди, балки унинг боласи каби эркинликка эга бўлди. Аммо шуни таъкидлаймизки, чўриларни хизматкорлар билан аралаштириб юбормаслик керак. Хизматкорлар эркин саналарди, шунинг учун исломий никоҳга кирмасдан улар билан жинсий алоқа қилиш тақиқланарди.

Қуллик халқаро конвенциялар томонидан бекор қилинди, бу асрлар олдин эълон қилинган Ислом динининг мақсадларига мос келади. Қулларга уйланишга келсак, бу икки шартга кўра жоиздир: биринчидан, агар киши эркин аёлга никоҳ совғасини беролмаса; иккинчидан, агар уйланмаса, зино хавфи бўлса. Бу қуйидаги оят билан ойдинлашади:

"Сизлардан ким ҳур мўминаларни никоҳига олишга имкон топмаса, қўлингизда мулк бўлган мўмина қизларингиздан (уйлансин). Аллоҳ иймонингизни яхши билувчидир. Баъзингиз баъзингиздансиз. Уларни иффатлари сақланган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолларида аҳлларининг изни билан маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг. Эрга текканларидан сўнг фаҳш иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми берилур. Бу сизлардан машаққат(бузилиш)дан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир" (Нисо сураси, 25).

Ушбу оят мусулмон эркаклар ноқонуний муносабатлардан воз кечишлари ва эркин аёл ёки чўри билан никоҳдан завқ излашлари кераклигини кўрсатмоқда. Шундай қилиб, Аллоҳ баъзи ҳаракатларни ман қилди ва бошқаларга инсон ва жамиятни ҳимоя қилиш учун рухсат берди. Аллоҳ никоҳдан ташқари алоқа ва зинони ҳаром қилди. Аммо сизнинг қўлингизга тушган маҳбусларга келсак, бу (масалан, бундай алоқалар ва хиёнат) мусулмонлар уруш пайтида юзага келган махсус ҳолатлардан келиб чиққан».

Манба: islam.plus.