loader
Foto

Вирус блокаторлари самарадорлиги исботланмаган — Хабибулла Акилов

Вирус блокаторлари самарадорлиги жиддий илмий изланишлар билан исботланмаган, деди чоршанба кни Ахборот ва оммавий коммуникацияялар агентлиги брифингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги коронавирусга қарши кураш бўйича штаб вакили, тиббиёт фанлари доктори, профессор Хабибулла Акилов.

«Вирус блокатори – бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейдж. Ҳозир уни ишлаб чиқишга россиялик компаниялар ҳам қўшилган. Муаллифларнинг таъкидлашича, унги киритилган хлор диоксиди одам атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ёрдам беради ва бактериялар, вируслар ва замбуруғларни йўқ қилади. Афсуски, бундай баёнотларни компаниялар бундай беджлар ҳақиқатда «одам атрофида тозалик гумбази» яратишга қодир эканлигини исботлаб берадиган бирон-бир имий изланишларга таянмасдан қилишмоқда, деди у.

Мутахассис хлор диоксиди буғлари ҳақиқатда А грипп вируси фаоллигини пасайтирадиган тадқиқотлар борлигини айтди. Бунда ушбу моддан пластик ёки қоғозга суртиш эмас, чанглаштириш керак.

«Россия компаниялари бейджни реклама қилишда маҳсулот Пастер номидаги  Санкт-Петербургск эпидемиология ва микробиология ИТИда самарадорли борасида зарур текширувлардан ўтганлигига таянади. Гарчи институтнинг ўзи унинг номидан фойдаланишни тўхтатишни сўраган ва улар бейджнинг вирусларга қарши фаоллигини текширган, лекин олинган натижалар унинг самарадорлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон бермаганлиги ҳақида расмий баёнот берган бўлсада», — деди Хабибулла Акилов.

Аввалроқ хабар қилинишича, Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузишга қарши Бошқарма ходимлари кафолатланган сифати бўлмаган 2040 та блокаторни 306 милн сўмга сотишга уринаётган пайтда қўлга олишган.

Манба