loader
Foto

Covid-19 руҳий касалликларга олиб келиши мумкин

"Олимларнинг аниқлашича, Covid-19 неврологик аломатлар билан бир қаторда кенг доирадаги руҳий аломатларга ҳам олиб келиши мумкин. Маълумки, кўплаб беморлар ҳид ва таъм билишнинг бузилишидан шикоят килган. Шунингдек, инсульт, тутқаноқ ва фалаж, бош оғриғи ва ҳатто мия яллиғланиши ҳақида маълум қилинган".

"Бир нечта тадқиқот COVID-19 руҳий касалликларга ҳам олиб келиши мумкинлигидан далолат беради. Британиялик шифокорлар ўртасида ўтказилган сўров натижалари Lancet Psychiatry илмий журналида эълон килинган бўлиб, уларга кўра, COVID-19 ташхиси қўйилган 125 беморнинг тахминан 31%ида руҳий муаммолар кузатилган. 10 та беморда психоз, 6 кишида деменцияга ўхшаш ҳолат, 4 кишида эса аффектив муаммолар, яъни васваса ва депрессия қайд этилган".

"Шунга ўхшаш руҳи-асаб симптомлари Лондондаги Миллий неврология ва нейрохирургия илмий-тадқиқот институти тадқиқотчилари томонидан ҳам кузатилган. Уларнинг тадқиқотларида COVID-19 касаллиги бўлган баъзи беморларда онг тартибсизлиги ва ориентацияни йўқотишни тасвирлаб беришган. Бундан ташқари, улар фалажга олиб келиши мумкин бўлган Гийенн-Барре синдромини аниқладилар. Шунингдек, улар психозни кузатдилар: масалан, 55 ёшли бир аёл ўз уйида шерлар ва маймунларни кўрганлигини даъво таъкидлади".

"Психоз тушунчаси беморларнинг воқеликни бузилган шаклда идрок этадиган бир қатор аломатларни ўз ичига олади. Улар кўпинча галлюцинациялар ёки хаёлпараст қарашларни, шунингдек, фикрлаш бузилишларини, кучли қўрқувни ёки ўз «Мен»ининг бузилишини ҳис қилишади."

"Органик психозлар миянинг шикастланиши ёки яллиғланиш натижасида юзага келиши мумкин", дейди Гамбургдаги Эппендорф университети госпиталидаги неврология бўлимининг бош шифокори Гётц Томалла. Унинг сўзларига кўра, COVID-19 мия яллиғланиши билан бирга бўлган ҳолатлар аллақачон маълум. Яъни, айнан у психознинг сабаби бўлиши мумкин ".

"Вирус мияга тўғридан-тўғри қандай шикаст етказиши ҳақида савол туғилади, - дейди Томалла. - Эҳтимол, яллиғланиш тананинг вирусга ҳаддан ташқари иммунитет реакцияси натижасида билвосита юзага келади. "

Регенсбург шаҳридаги Сент-Хедвиг болалар клиникасида 100 нафар шифокор ва тиббиёт ходимлари кўрикдан ўтказилди, улардан 28 нафарида Sars-CoV-2 учун таҳлил ижобий натижа берди. "Тадқиқотчилар аниқлашича, енгил ва ўрта даражадаги COVID-19 билан касалланган одамларда асаб ҳужайраларида структура ташкил этувчи енгил занжир нейрофиламенти кўтарилган. Улар буни енгил касаллик бўлса ҳам, Sars-CoV-2 асаб тизимида - эҳтимол узоқ муддатли бузилишга олиб келиши мумкинлигининг белгиси сифатида кўришди".

"Германия неврологлари профессионал бирлашмасининг раиси Сабине Келер коронавирус руҳиятга узоқ муддатли таъсир қилади, деб ҳисоблайди, аммо бу ҳар доим ҳам органик касалликларга олиб келмайди:" Биз руҳий касалликка чалинган беморлар сонининг кўпаяётганини кўрмоқдамиз ", дейди у. "Коронавирус инқирози ҳаётнинг кўп соҳаларида одамларга ҳужум қилади: кўпчилик ишини йўқотади, янги ижтимоий вазиятга дош беролмайди ва экзестенциал қўрқувни бошдан кечиради."

"Ўтмишдаги пандемиялар бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ақлий таъсир фақатгина авж олиш пасайганидан кейин намоён бўлади", деб ёзади Der Spiegel.

Манба: Der Spiegel