loader
Foto

Бир қатор мамлакатлар аҳолисига Хитойдан ғалати уруғлар етиб келди

Қайд этилишича, америкалик аграр соҳа вакиллари «шубҳали, сўров билдирилмаган» уруғлар таркалиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилдилар.

Флоридада 630 дан ортиқ ҳолат қайд этилди, бунда бир киши бир ҳафта ичида учта кутилмаган жўнатма олганлигини маълум қилди. Техасда яшайдиган бир аёл унга апрел ойида қандайдир уруғлар жўнатишгани, уларни совға деб ўйлаб эккани, лекин улар ўсиб чиқмаганини айтди.

АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлиги бундай жўнатмалар олган шахслардан номаълум уруғларни экмасликни сўради.

Буюк Британияда киролликнинг барча минтақаларига бундай жўнатмалар ҳақида хабарлар бўйича текширув ишлари бошланди. Қайд этилишича, жўнатмаларга хитойча иероглифлар билан ёки Хитой почта хизмати томонидан белгилар қўйилган.

АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлиги берган изоҳ шундаки, бу уруғлар онлайн-магазинлар рейтингини ошириш мақсадида жўнатилмоқда.

Ўз навбатида, Хитой бу жўнатмаларда давлат белгилари қалбаки эканлигини айтиб, АҚШдан текширув учун жўнатмаларни қайтаришни сўради.