loader
Foto

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича веб-форум бўлиб ўтади

Форумдан асосий мақсад – «Ёшлар-2030» БМТ Стратегиясида ҳисобга олинган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасида халқаро ва минтақавий воситалар ва механизмларни такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишдир.

Форум ишида БМТ, ЕИ, ОИС, Африка иттифоқи тизимидаги ёшлар структуралари раҳбарлари, инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий миллий институтлар вакиллари, ёшлар ташкилотларининг экспертлари ва олимлар иштирок этиши кутилмоқда.