Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 10 миллионга яқин киши COVID-19 юқтириб олган, бу эса мамлакат аҳолисининг 31,5%ини ташкил қилади, деди Османи. Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, пойтахт Қобул шаҳрида аҳолининг ярмидан ортиғи касаллик юқтириб олган, уларнинг орасида болалар кўпчиликни ташкил қилади. Османи айтишича, катта шаҳарларда коронавирус қишлоқлардан кўра кўпроқ учрамоқда, хаар беради Anadolu Ajansı.