loader
Foto

Пандемия: дунё бўйича COVID-19 ҳолатлари сони 20 миллиондан ошди

COVID-19 туфайли 734 239 киши вафот этган бўлса, 12 909 733 киши тузалди. Яна 6 396 544 киши даволанишда давом этмоқда.

COVID-19 юқтириб олганлар ва вафот этганлар энг кўп сони АҚШда қайд этилган. Коронавирус АҚШда 5 199 444 кишида қайд этилган. Хавфли касаллик туфайли бу мамлакатда 165 617 киши вафот этган.

Қуйида ўлим сони 5 минг кишидан ортиқ бўлган мамлакатлар рўйхати келтирилган:

"Бразилия (101 136), Мексика (52 298), Буюк Британия (46 574), Ҳиндистон (44 499), Италия (35 205), Франция (30 324), Испания (28 503), Перу (21 72), Эрон (18 427), Россия (15 001), Колумбия (12 842), ЖАР (10 408), Чили (10 077), Бельгия (9 872), Германия (9 261), Канада (8 981), Нидерландия (6 157), Покистон (6 097), Эквадор (5 922), Туркия (5 844), Швеция (5 763), Индонезия (5 765), Ирок (5 392) ва миср (5 009).”

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР