loader
Foto

Миср Бош муфтийси Ая-Софиянинг масжидга айлантирилишини қоралаб чиқди

Истанбулдаги Аё-София соборининг масжидга айлантирилишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайди Миср бош муфтийси Шауки. Бу ҳақида у жума куни, 2020 йил 17 июлда Sada el Balad телеканалига берган интервьюда, деб хабар қилади ТАСС.

"Масжидларни черковга айлантириб бўлмагани каби, черковлар ҳам масжидларга айлантирилмаслиги ва қандай бўлса шундайлигича сақланиб қолиши керак, - деди бош мфтий. – Бизда, Миср тарихида ҳеч қачон бундай бўлмаган".

Унинг қўшимча қилишича, "сажда жойлари киши иймонининг ўзига хос хусусияти бўлиб, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларни асраш муҳимдир"

Муфтий инсониятнинг жаҳон маданий меросини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида сўзловчи муқаддас матнларни ҳам ёдга олиб, ўз даврида фиръавнлар, римликлар ва форслар цивилизациялари гуллаб-яшнаган Миср, Ироқ, Сурия ва Ливанни мисол қилиб келтирди.

«Масалан, сфинкс ёки эҳромларни йўқ қилишни ҳеч ким ўйламаган ҳам», - деди Шауки.