"Сохта уйдирмалар тарғиботчилари ўз жинсидан қатъий назар одамларни улуғловчи ва иззатловчи Исломни обрўсизлантиришга уринмоқда. Аллоҳ Таоло огоҳлантиради: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» (Ҳужурот сураси, 6), - дейди Саудия Арабистони бош муфтийси.
Бундай маълумотлар тарқатишни у Исломни обрўсизлантириш ва ижтимоий вазиятни беқарорлаштиришга уриниш деб атади.
Аввалроқ ОАВда Шайх “очдан ўладиган даражадаги очлик”да ўз хотинини ейишига рухсат берилгани, хотини эса буни қабул қилиб, итоат этиши кераклиги айтилган фатво чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.