Исроил ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувга изоҳ берар экан, Имрон Хоннинг айтишича, Исломобод Тел-Авивни тан олишни англатувчи бундай қадамларни қўйиш ниятида эмас.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, Покистон давлати асосчиси муҳаммад ал-Жиннаҳ фаластинликларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашига беғараз кўмак беради.
"Исроил бўйича позициямиз аниқ. Фаластинликларнинг ҳуқуқлари таъминланмагунча Исроилни тан олмаймиз, бу фақат "икки давлат икки халқ учун" тамойилига асосан тартибга солиш билан амалга оширилиши мумкин", - дейди Хон.
Покистон Бош вазирининг таъкидлашича, Исроилни тан олиш покистонликлар учун баҳсли Кашмир минтақасига бўлган ўз ҳуқуқларидан воз кечиш демакдир, чунки ҳар икки муаммо бир хил тарихий илдизларга эга.