loader
Foto

Мухолифат ва норозиларни заҳарлаш ва ўлдиришлар

Алексей Навальный — 2020

Россия коррупцияга қарши кураш жамғармаси асосчиси 20 август куни Томск-Москва йўналишида учаётган ва Омскга зудлик билан қўнган самолётдан унинг аҳволи кескин ёмонлашганидан сўнг тўғридан-тўғри шифохонага ётқизилди. Сиёсатчининг сафдошлари унинг чойига номаълум заҳарни аралаштириб заҳарлашган деб гумон қилишмоқда. Навальный самолётдан реанимация бўлимига олиб борилди ва ИВЛ аппаратига уланди. У комада. Омск шифокорлари Навальныйнинг ҳолатини оғир деб баҳолашмоқда.

2019 йилнинг июлида Алексей Навальный аниқланмаган «аллергик реакция» билан касалхонага ётқизилган. Даволовчи шификорнинг фикрига кўра, мухолифатчи номаълум кимёвий модда билан заҳарланган бўлиши мумкин.



Петр Верзилов — 2018

Россиялик Pussy Riot мухолифатчи ҳаракат фаоли ва Медиазона ношири Петр Верзилов 11 сентябрда РФда оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Заҳарланиш жиҳатидан сўнг у Берлинга етказилган. Немис шифокорлари Верзилов Россияда номаълум модда билан заҳарланган бўлиши мумкин дейишди.

Верзилов уч кундан кейин реанимацияда ўзига келди. Соғайиб кетгач, унинг фикрига кўра, Россия махсус хизматлари, «эҳтимол, ГРУ» томонидан заҳарланган бўлиши мумкинлигини айтди.



Сергей ва Юлия Скрипал — 2018

2018 йил 4 март куни  собиқ рус икки томонлама агенти Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия Буюк Британиянинг улар сиёсий бошпана олган Солсбери шаҳрида асабни фалаж килувчи «Новичок» моддаси билан заҳарланган. Улар омон қолишга муваффақ бўлишди.

Буюк Британия ҳукумати Россияни Скрипалларни ўлдиришга уринишда ва кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенцияни бузганликда айблади. Британия ҳуқуқ-тартиботига кўра, суиқасд ортида россиялик ГРУ ходимлари "Александр Петров" ва "Руслан Баширов" (ҳақиқий исмлари — Анатолий Чепига ва Александр Мишкин) турган.



Владимир Кара-Мурза — 2015 ва 2017

2015 йилнинг 26 май куни Россия мухолифати фаоли ва «Очиқ Россия» координатори Владимир Кара-Мурза юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага ётқизилди. Бироқ, унинг адвокати кейинчалик кучли заҳарланиш ҳақида гапирган.

Кара-Мурза касалхонадан чиққанидан сўнг Францияда ўтказилган текширув натижаларини олди, унга кўра унинг организмида оғир металлар таркибига оид меъёрлардан анча ошиб кетган эди.

2017 йилнинг 2 февралида Кара-Мурза заҳарланиш белгилари билан икки йил ичида иккинчи марта касалхонага ётқизилди ва тиббий комага тушлди. Москва клиникасидан чиққач, даволанишни давом эттириш учун чет элга кетди.



Александр Литвиненко — 2006

2006 йил 23 ноябрда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ФСБ собиқ ходими Александр Литвиненко вафот этди. Уч ҳафта олдин, у Лондондаги ноёб радиоактив изотоп полоний-210 қўшилган чой ичганди. Скотланд Ярд маълумотларига кўра, Россия ҳукумати заҳарланишга алоқадор бўлган. Британия томони қотил жиноятчи Россия Федерацияси хавфсизлик бўлими ходими, ҳозирги Давлат Думаси ўринбосари Андрей Луговой, деб ҳисоблайди.



Анна Политковская — 2004

«Новая Газета» журналисти Анна Политковская 2004 йил 2 сентябрда заҳарланган эди. У Москвадан Бесланга учиб кетган, у ерда бир кун олдин 1-мактабда террорчилик ҳужуми содир этиланди. У "Аэрофлот" самолётида чой ичиб, кейин касал бўлиб қолган. Газета раҳбарияти Политковскаяни вақтинча меҳнатга лаёқатчиз қилиб қўйиш учун атайин заҳарлангани ҳақида фикр билдирди. Анна Политковская 2006 йилда ўлдирилган.



Юрий Щекочихин — 2003

Таниқли коррупцияга қарши курашчи ва либерал карашларга эга парламент аъзоси 2003 йил июлда бир неча ҳафта давом этган жуда жиддий ва сирли касаллик натижасида ўлган. Ҳамкасблари унинг заҳарланганлигига ишончи комил бўлган.