loader
Foto

Ғарбнинг қулаши: дунё тартиботининг асоси вайрон бўлмоқда

Конференция раҳбари Волфганг Ишингернинг сўзларига кўра, "Дунё тартиботининг асоси ҳисобланган Ғарб босим остига тушиб колди". Душанба куни Ишингер тақдим этган маърузада гап умуман унинг парчаланиши ҳақида боради. "АҚШ ва Европа мамлакатлари камида Доналд Трамп президентлиги бошланган пайтдан буён бир хил мақсадларни кўзламаяпти", - дейилади мақолада.

"Шунингдек, европаликлар ҳам совуқ уруш тугаганидан сўнг Гелмут Кол ва Франсуа Миттеран умид қилганидек у қадар ҳамжиҳат эмас. Венгрия ва Полшада ўнг-популистик ҳукуматлар дунёга очиқ либерал демократия концепцияси билан боғлиқ равишда тасаввур қилинмайди", - деб ёзади нашр.

"Иқтисодиётда АҚШ ва Европа аллақачон дунёда етакчи мавқега эга бўлмай қўйган: Хитой ва Осиёнинг кўтарилиши ролларни ўзгартириб юборди. Мюнхен маърузасида Pew Research Center тадқиқотчилик маркази томонидан ўтказилган халқаро сўров бу ҳақида яққол далолат беради".

"Сўровга кўра, фақат Жанубий Корея, Япония ва АҚШ фуқароларигина АҚШни етакчи иқтисодий давлат деб ҳисоблайди. Германия, Франция ва Буюк Британия каби Европа давлатларида бугунги кунда Хитой асосий иқтисодий давлат ҳисобланади. Худди шундай фикрга Мексика, Бразилия ва Туркиядаги респондентлар ҳам қўшилади. Кения ва ЖАРда АҚШ мавқеини йўқотмоқда, Хитой эса кучайтирмоқда", - қайд этилади нашрда.

"Умуман олганда, респондентларнинг 30%дан 50%гача бўлган қисми АҚШ ва Хитойни дунёнинг иқтисодиёти энг кучли давлати деб ҳисоблайди. Европа Иттифоқи сўровда иштирок этганларнинг кўпи билан 13%и уни энг қудратли иқтисодий куч деб ҳисоблашига тўғри келади".

Россия 2014 йил Қримни босиб олганидан кейин европаликлар жанговар ҳарбий блок шакллантиришнинг уддасидан чиқа олмаяпти.

"Мен Европа жамиятининг бундай ночорлигидан жуда хавотирдаман. Аҳолиси 500 миллион кишини ташкил қиладиган Европа Иттифоқи кўрсатиши лозим бўлган ишга лаёқатлиликни намойиш эта олмаётгани шармандали ҳолатдир. Нима учун биз Сурияда урушнинг якун топишига ўз ҳиссамизни қўша олмаймиз?", - савол беради Ишингер.

Конференция ташкилотчилари тадбир вақтида европаликларни фаол ҳаракатларга ундаш ниятида, боз устига, конференцияда Франция президенти Эммануэл Макрон илк бора иштирок этади.

"Макрон қўшма атом стратегиясини муҳокама қилмоқчи: бир томондан, у Европа манфаатларида атом қуроли тарқалишини тўхтатиб туришни истайди. Ҳозирча ҳатто НАТО билан мувофиқлашмаган Франция атом кучлари келажакда Европага хизмат қилиши лозим. Шу билан бир пайтда Макрон НАТО ва европаликлар билан ҳаракатларни мувофиқлаштириб, атом қуролсизланиши ташаббуси билан чиқмоқда".

"Мюнхен маърузаси, шунингдек, IISS Британия тадқиқотчилик маркази таҳлилидан ҳам иборат бўлиб, унга кўра Европа ҳозирги пайтда Россиянинг Болтиқбўйига ҳужумини АҚШнинг ёрдамисиз қайтара олмайди. Шунингдек, Европа Иттифоқининг ҳозирги чегараларида, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада уруш ва кескинликлар ўчоқлари учун европаликларда амалий натижа берадиган қарорлар йўқ. "Сурия, Ироқ ва Ливиядаги вазиятга қарасам, ўзимни йўқотиб қўяман", - деб ёзади Ишингер. АҚШсиз Европани ҳозирги пайтда ҳимоя қилиб бўлмайди, яна бир бора таъкидлайди Мюнхен конференцияси маърузаси", - хабар қилади Handelsblatt.

Манба: Handelsblatt

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Нима учун Исломга қарши уруш эълон қилинди?