«Холокост давридаги жиноятлар учун аввалгидек айнан биз жавобгар эканлигимизни тушуниб турибмиз. Шуни тан олишимиз лозимки, Германияда антисемитизм ҳалигача мавжуд, ҳатто бироз кучайган ҳам», - немис канцлерининг сўзларидан шу тариқа иқтибос келтиради ТАСС. Меркелнинг қайд этишича, биринчи марта ҳукуматлараро маслаҳатлар билан параллел равишда антесемитизм муаммоси бўйича Германия-Исроил маслаҳатлари ҳам бўлиб ўтди. Бу, канцлернинг сўзларига кўра, «антисемитизм турли кўринишларда, жумладан, Германияда кун тартибидан ўрин олган» шароитларда унинг Исроилга амалга оширган ташрифида деярли асосий банд бўлди.