Ракета давлатларнинг юқоридаги чегараси сифатида шартли равишда қабул қилинган Карман чизиғидан (денгиз сатҳидан 1000 км) муваффақиятли ўтди.
Туркия мудофаа саноати бошқармаси раҳбари Исмаил Демир шу муносабат билан «Туркия коинотга кирди» деб баёнот берди.
Президент Ражаб Таййиб Эрдўған ижтимоий тармоқларда мамлакатда ишлаб чиқарилган ракета ташувчидан олинган Ер орбитасининг суратини жойлади.
MUFS лойиҳасини 2025 йилда якунлаш режалаштирилган. ROKETSAN мутахассислари олдига орбитага вазни 100 кг бўлган сунъий йўлдош чиқара оладиган ракета ташувчи яратиш вазифаси қўйилган. Бунга гап Ер атрофида 400 км ва ундан узоқ орбитада учиш ҳақида боради.
Лойиҳа жадвалдан 1 йил илгарилаб кетган ҳолда амалга оширилмоқда.
Янги технологиялар Туркияни жаҳон космос бозори етакчилари қаторига олиб чиқади ва мамлакатнинг тинчлик пайтида ҳам, уруш даврида ҳам эгаллаб турган позицияларини мустаҳкамлайди.