loader
Foto

Кувайтда бирнчи аёл-судьялар пайдо бўлди

Олий суд кенгаши ва Кувайт кассация суди раиси Юсуф Ал-Матаванинг айтишича, аёл-судьяларнинг иши маълум муддатдан сўнг баҳоланади.

Матава бу муддат қанча давом етишини аниқлаштирмади.

Аёллар эмансипацияси масаласига келсак, Кувайт жамияти Форс кўрфазидаги энг либерал мамлакатлардан бири бўлиб, бу ерда аёллар кўпинча энг юқори давлат лавозимларини ҳам эгаллашлари мумкин. Бироқ, ҳакамлик амалиёти узоқ вақт давомида аёллар иши эмас деб ҳисобланарди.

Кувайтлик аёллар маданий-ижтимоий жамияти раҳбари Лулва Солиҳ Ал-Мулланинг айтишича, унинг ташкилоти узоқ йиллар аёлларнинг судьялар бўлиб хизмат қилиш ҳуқуқи учун курашган.

«Бу тайинловлар хурсанд қилмоқда ва биз илғор мамлакатлар қаторига кириш учун тўғри қадамлар қуймоқдамиз», - деди у AFP агентлигига.

Эслатиб ўтамизки, 2005 йил Кувайтда аёлларга овоз бериш ва сиёсий постларга даъвогарлик қилиш ҳуқуқи берилди. Тўрт йилдан сўнг илк аёл-депутатлар сайланди.