Ҳужжатга кўра, гап асосан Афғонистон, Ироқ, Ливия, Филиппин, Яман, Покистон, Сомали ва Суридан АҚШ армияси иштирокидаги кенг кўламли жанговар ҳаракатлар туфайли қочиб кетган фуқаро шахслар ҳақида боради, хабар қилади Anadolu Ajansı.
Маълум қилинишича, АҚШ ҳарбийларининг Буркина-Фасо, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Чад, Конго Демократик Республикаси, Мали ва Нигердаги кичикроқ антитеррор операцияларини ҳисобга олган ҳолда қочқинлар умумий сони 48-59 млн кишини ташкил қилиши мумкин.
"Бу ҳисобот бизга ушбу мамлакатларда АҚШ аралашуви кўп жиҳатдан даҳшатли ҳалокатли ва вайрона келтирувчи бўлган эканлигини кўрсатади, буни америкаликлар, шу жумладан, мен ҳам тушунишим жуда қийин",тадқиқот муаллифларидан бири, Вашингтондаги Aмерика университети антропология профессори Дэвид Вайн.