loader
Foto

Юракни ҳимоя қилувчи "ёмон" одат

Буни аниқлаш учун, олимлар олиб борилган тажриба давомида кўнгиллиларнинг қулоқ тешигига 15 дақиқа электрон қурилмалар жойлаштирганлар. Қурилма керакли зонани оғриқсиз рағбатлантириб турган, бу вақтда эса тадқиқотчилар юрак ва асаб тизими фаолияти тўғрисидаги керакли маълумотларни таҳлил этганлар.

Натижалар кўрсатишича, қулоқ тешигини доимий харакатлантириш натижасида юрак уриш ритмларга ижобий таъсир қилади.

Инсон танасидаги мазкур зонанинг қўзғатилиши юрак юришига турлича таъсир этиб, айни вақтда бу юрак мушакларининг соғломлик кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.

Тажриба маълумотлари исботлашича, қулоқ тешиги зонасини харакатлантириш юрак уриши ритми ўзгаришига таъсир ўтказади. Агар Сизнинг юрагингиз қулоқ кавлашидан таъсирланмаса, унда шифокорга мурожаат лозим бўлади, албатта агар Сиз ундан аввал кардиолог назоратида турган бўлмасангиз.

Шунингдек, кулоқ билан амалга оширилувчи бу оддий манипуляция - нерв тизимини ҳам тинчлантириши исботланган.

Маълумот учун: Мусулмонлар ҳар куни бир неча марта қулоқларининг ичи ва ташқарисига масҳ тортадилар.