loader
Foto

Алексей Навальный тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод этиб кўрсатилди

Ерофеев аниқ исмларни айтмаган, аммо «Дождь»га берган шарҳида Навальный номзодини кўрсатган олимлар орасида "катта одамлар"борлигини таъкидлаган.

Алексей Навальный, Германия ҳукумат маълумотларига кўра, Россияда «Новичок» синфига оид модда билан заҳарланган. У икки ҳафтадан ортиқ вақт комада ўтказди; ҳозир сиёсатчи Берлиндаги "Шарите"клиникасида даволанишни давом эттирмоқда. Россия ҳукумати сиёсатчидан дастлаб шифохонага ётқизилган Омскда олинган тестлар заҳарларнинг мавжудлигини кўрсатмаганини такидламоқда.

Дунёдаги ҳар қандай университет профессори тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод кўрсатиши мумкин, номзодларга қўйиладиган қандайдир аниқ талаблар йўқ. Бундан ташқари, миллий ҳукуматлар ва парламентлар аъзолари, давлат раҳбарлари ва айрим бошқа тоифадаги шахслар номзод кўрсатиши мумкин.

Ҳозирча ҳеч бир рус Нобел тинчлик мукофотини олмаган. Совет даврида мукофот Андрей Сахаров (1975) ва Михаил Горбачёвга (1990) берилган.