У 21 ёшиида Сорбоннада UNEF (Union Nationale des Étudiants de France – Франция талабалар миллий Иттифоқи) талабалар Иттифоқи Президенти саналади. 17 сентябрь куни у парламентнинг профилли мажлисларидан бирида иштирок этиш учун келганди.
Ҳижобли қизнинг ташрифи мажлисда айрим иштирокчиларда норозилик уйғотди. Республикачи Анне-Кристиан Ланд ўз баёнотида қуйидаги сўзларни айтди: «Парламент аъзоси, республикачилар қадриятларига ва аёллар ҳуқуқларига содиқ бўлган феминист сифатида мен бизнинг мажлисимизга ҳижобдаги аёл иштирок этишига кўна олмайман, бу мен учун хўрланиш рамзи ҳисобланади. Шу сабабли мен мажлисни тарк этаман». У билан бирга ўнглар ва республикачи депутатлар ҳам залдан чиқиб кетди.