loader
Foto

Исроил пандемия шароитларида ҳам мусулмонларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда

Маърузага кўра, жорий йилнинг дастлабки беш ойи давомида Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 30 та уйни бузиб ташлаган бўлса, июнь ойининг ўзида бу кўрсаткич 63 га етди.

Маърузада айтилишча, пандемия кучайган бир пайтда Исроил ҳукумати уйларни бузиш жараёнини жадаллаштирди. Натижада 151 нафар фаластинлик, жумладан 84 та бола уйсиз кўчада қолди.

Босиб олинган Шарқий Қуддусда июнда фаластинликларнинг 13 та уйи бузилди, 51 киши, жумладан, 31 та бола кўчада қолди.

Апрель ойида Исроил ҳукумати коронавирус хавфи муносабати билан фаластинликларнинг уйларини бузиш тўхтатилиши ҳақида БМТни ишонтириб айтганди, лекин бу гаплар ёлғон бўлиб чиқди.

1967 йилдан то шу кунгача Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг 5 мингдан ортиқ уйлари бузиб ташланган.