Бир вақтнинг ўзида Покистон ва Бельгияда ишлайдиган ҳамда 5 мингта тинчлик элчиси ва 12 мингдан ортиқ турли мамлакатлардан бўлган аъзоларни бирлаштирган Тинчлик ва тараққиёт Институти Эмине Эрдўғанни дунёдаги ўнта етакчи мусулмон турли соҳалардаги фаолияти учун тақдираланадиган International Peace Awards 2020 мукофотига номзод қилиб кўрсатди.
Лауреатлар рўйхатига, шунингдек, Малайзия собиқ Бош вазири Маҳатҳир бин Муҳаммад, Баҳрайн аёллар Кенгаши раҳбари Шайх Нур Ал Халифа, Саудия Арабистонидан Жаҳон мусулмонлар Лигаси Бош котиби Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Исса, АҚШ конгрессмени Илҳан Умар, Буюк Британия лордлар уйи аъзоси Назир Аҳмад, Покистон мусулмон институти раиси Соҳибзода Султон Аҳмад Али ва Қатар Халқаро динлараро мулоқот маркази раиси ва Олий таъим вазирининг муовини Иброҳим бин Салоҳ Ал-Науми ҳам бор.
INSPAD президенти Мухаммад Тахир Табассумнинг таъкидлашича, Эмине Эрдоған аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданият, санъат ва ижтимоий жавобгарликка асосий эътибор қаратилган ҳолда ижтимоий тараққиёт соҳасидаги мислсиз ишлари учун танлаб олинган.