Лекин бу ҳижобли талаба қизнинг илк ютуғи эмас, аввалроқ, унинг Science Direct платформасида эълон қилинган илий мақоласи тармоқлар ва коммуникацияларни келажакда ривожлантириш бўйича ўн тўртинчи халқаро конференция мукофоти билан тақдирланганди. Шунингдек, унинг илмий ишлари Springer Journal of Ambient Intelligence ва Humanized Computing каби халқаро илмий журналларда ҳам чоп этилган.
HoBAC аббревиатураси остидаги модель исталган компьютер тизимининг рақамли активларини рухсатсиз уланишдан ҳимоя қилишга имкон беради.