В захваченные боевиками YPG [РКК террори қаноти] жангарилари томонидан босиб олинган, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари жойлаштирилган Сурия ҳудудларига ҳарбий техника ва усти ёпиқ юк машиналари келяпти.
По данным местных источников «Анадолу» агентлигининг маҳаллий манбаларига кўра, шу кунларда Ироқ билан Сурия ўртасидаги чегарада «ал-Валид» назорат пункти орқали 79 та юк машинасидан иборат ҳарбий карвон ўтди. Карвон таркибида Сурия ҳудудида 12 та тент билан ёпилган юк машинаси, шунингдек, ёқилғи ташишга ихтисослашган машиналар келтирилди.
Ҳарбий юклар Хасеке, Ракка ва Дейр-эз-Зор вилоятларидаги ҳарбий базалар ўртасида тақсимланади.
Америкалик ҳарбий юкларнинг Ироқдан Сурияга кучирилиши икки ойдан бери амалга оширилмай турган бўлиб, сентябрнинг бошида яна тикланди. Охирги икки ҳафта ичида Сурия ҳудудига камида 300 та юк машинасидан иборат бешта карвон жўнатилди.
Суриянинг Евфрат дарёсидан шарқдаги ҳудудларида Туркиянинг «Тинчлик манбаси» операция си бошлангандан кейи [2019 йил октябрида] АҚШ минтақадаги кучлари жолашувини ўзгартирди. Пентагон асосий эътиборни Сурия шарқи ва шимоли-шарқидаги нефть конларини «назорат» қилишга қаратди.
Ҳозирги кунга келиб, америкалик ҳарбийлар Суриянинг Хасеке, Ракка ва Дейр-эз-Зор вилоятларида 11 та ҳарбий база ва кучайтирилган пунктларда жойлашган.