Тоғли Қорабоғдаги можарода иштирок этувчи томонлар - Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини минтақадаги зўравонликларнинг яна бир авж олишида айблади.
Озарбайжон мудофаа вазирлининг маълумотларига кўра, соат 6:00 атрофида Арманистон қуролли кучлари «кенг кўламли провокациялар уюштирди» ҳамда фронт яқинидаги ҳудудда Озарбайжон армияси позициялари ва қишлоқларни қаттиқ ўққа тутди. Вазирликнинг маълум қилишича, тинч аҳоли орасида ўлганлар ва яраланганлар бор. Уларнинг сони аниқланяпти.
Шу муносабат билан Озарбойжон қуролли кучлари утун фронт бўйлаб қарши ҳужум операциясини бошлади, унинг давомида турли йўналишларда Арманистон ҳаво ҳужумига қарши кучларининг 12 та знеит-ракета клплекслари йўқ қилинди.
Ўз навбатида, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ҳужумни Озарбайжон ҳарбийлари бошлаганини маълум қилди.
Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степаняннинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Озарбайжон қуролли кучларининг иккита вертолёти ва учта учувчиси учиш аппаратини уриб туширишга ҳамда учта танкни йўқ қилишга муваффақ бўлган. Боку битта вертолёт уриб туширилганини тасдиқлади. Унинг экипажи тирик.
Арманистон ва Озарбайжон чегарасида бир неча ўн кишининг ҳалок бўлишига олиб келган олдинги ҳужумлар июл ойининг ўрталарида содир бўлганди. Шундан сўнг арманлар ва озарбайжонлар ўртасида тўқнашувлар икки мамлакат ташқарисида, масалан, Москвада содир бўла бошлади.