Хабарга кўра, Ағдара аҳоли пунктида армия гарнизонининг тўлиқ тор-мор қилиниши ва жанговар йўқотишларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ультиматум тақдим этилди.
«Озарбайжон армияси қўмондонлиги ҳарбий асирлар ва фуқаро асирлар Женева Конвенцияси талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига мувофиқ муамоалада бўлишини эълон қилади. Қаршилик кўрсатилган ҳолда, ҳар бир қуролланган шахс йўқ қилинади", - дейилади хабарда.
Арманистон қуролли кучлари 27 сентябр куни соат 06: 00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга ошириб, Озарбайжон армиясининг бутун фронт бўйлаб позицияларига, шунингдек фронт яқинида жойлашган аҳол пунктларига кескин зарбалар берди. Катта калибрли қуроллар, минометлар ва турли калибрли артиллерия қурилмаларидан ўқ отилди.
Фуқаро инфратузилмаси объектларига жиддий зиён етказилди.
Озарбайжон армиясининг илғор бўлинмалари душман провокациясининг олдини олиш ва фронт чизиғи яқинида яшовчи тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб чораларини кўрди.
Кун давомида Озарбайжоннинг еттита аҳоли пункти босқинчилардан озод қилингани маълум бўлди.