loader
Foto

Германияда мусулмонлар судда баланд овоздаги азон ҳуқуқини ютиб чиқдилар

2015 йил маҳаллий аҳоли вакиллари мусулмонлар жамоатига жума куни туш вақтида соат 14:оо гача 15 дақиқа вақт радиокарнайдан фойдаланиш имконини берадиган мос келувчи рухсатнома устидан шикоят билан чиққанди.

Масжиддан тахминан 900 метр масофада яшайдиган, азон овози уларнинг динэркинлигини бузаётганини айтган эр-хотиннинг берган аризаси туфайли беш йил давомида азон овози эшитилмай турди.

Мюнстер суди уларнинг далил-исботларини қабул қилмади.

«Ҳар бир жамият баъзида ҳатто бир киши бошқалар ўз дин-эътиқодини намойиш этаётгани ҳолатини қабул қилиши керак», - деди суд раиси, судья Аннет Кляйншнитгер.

У ҳеч ким ўз динига эътиқод қилишга мажбурланмаётган экан, шикоят қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ, деб ҳукм чиқарди.